OQ QORA PANDA
6 Noy 2019   0   5   1   0
Бахтдан бахтни сўраманг,
Бахтнинг ўзи танходир.
Бехуда деб ўртаманг,
Бахт бергувчи Худодир !
Лаънат, деманг ғамларга,
Банда учун синовдир.
Сабр қилинг дамларга,
Синагувчи Худодир !
Одам бўлинг қурт эмас,
Одамийлик халолдир.
Хашоратни ит емас,
Бандам деган Худодир !
Йиллар санаб толиқманг,
Умр ўтар савдодир.
Эрта учун шошилманг,
Вақт бергувчи Худодир !
Севганингиз севмаса,
Ўлганингиз хатодир.
Хақни севинг, билмаса,
Чин муҳаббат Худодир !
Мингни кўриб керилманг,
Манманлик ҳам жазодир.
Йўқчиликни унутманг,
Минг бергувчи Худодир !
Жонни жондан айрманг,
Жон бергувчи танходир.
Қаҳр тишин қайрaманг,
Олгувчи ҳам Худодир !
Меҳр излаб ранжиманг,
Зор йиғламоқ бекордир.
Шукур қилинг, дод деманг,
Меҳрибоним Худодир !!!
« Oldingi 23 dan 1569 Keyingi »

1 0
Sharhlar yo`q