KUMUSH NOLASI
16 Оkt 2019   0   6   0   0
✍ КУМУШ НОЛАСИ
Отам бор дебману яшаверибман,
Керилиб хандонлар отаверибман,
Суянган тогим Отажонима...
Қалбизга бўйламай кетаверибман.
Отам бор дебману яйраверибман,
Қошида дардимдан сайраверибман.
Оқарган сочларин минглаб тўлдириб...
Яна ўз кунимга қайтаверибман!
Шунчалар хокисор бўлдизми Ота,
Зор юрак қулфини очмадиз сира.
Лаблариз кулса хам ғамгин бу кўзлар,
Ёшлари оқдими бизлардан пана!
Бўйларим тоғ қилган ягона қаддим,
Хаётнинг зорига мадорим, сабрим,
Ёлғизим суянганим бахтим ҳам тахтим...
Сизсиз қулаябман тортганча жабрим!
Кўзларим юмаман сизни кўрай деб,
Юзингиз нуридан тўйиб ўпай деб,
Сизсиз олам совуқ меҳр ҳам совуқ...
Иссиқ иффоризга тўйиб олай деб!
Ўйларим бир онга тўхтаб айтмади, Сиздан айрилишим кунлар айтмади,
Отажон телбангиз кўнолмайди хеч...
Бир алам қайтдию сабрим қайтмади!
Хануз изларингиз чизиб яшайман,
Ховлимиз тўридан излаб яшайман,
Борлигим ўзимни билмас,
Отажон...!
Юрагим ёнару совиб яшайман!
« Oldingi 29 dan 1569 Keyingi »

0 0
Bloger: KUMUSH
Sharhlar yo`q