Ona qadri
3 Sen 2019   0   11   1   0
Она ўғлига қўнғироқ қилдi
Ёдгор: Алло…
Она: Ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жахли чиқди.
Ёдгор: Ҳа, она бирон нима керакмиди? Мен чиқиб кетаётган эдим.
Она: Бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларини секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.
Ёдгор: Онааа, мени вақтим йўқ. Мухим учрашувим бор.
Она: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амалларман, бўпти хайр.
Ёдгор: Хайр…
Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган хам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки хурсанд бўлиб кетдикиии... Жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.
Қиз: Алло жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз.
Ёдгор: Асалииим... Онам билан сухбатлашаётган эдим.
Қиз: У бу нарса бўлдими дейман?
Ёдгор: А йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунга чақираётган эканлар.
Қиз: Борасизми?
Ёдгор: Йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан.
Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.
Ёдгор: Уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.
- Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?
Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши хам тезлашиб кетди.
Ёдгор қалтироқ овозда: Ххха, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?
- Онангиз автохалокатга учрадилар. Хозир касалхонадалар, қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни "Ўғлим" деб номлаган эканлар. Шунга сизга қўнғироқ қилавердик.
Ёдгор: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса...
Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг хузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Хамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган захоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.
Она: Келдингми болам. Мен уларга “Айтманг, болам қўрқиб кетмасин” дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.
Ёдгор кўз ёшларини яшириб: Ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.
Она: Ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.
Ёдгор: Бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.
Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа...
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.
- Ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ёдгор бақириб: “Йўқ, ундай деманглар, онам тирик”, деб ўрнидан зўрға туриб онасини махкам бағрига босди.
Ёдгор: Онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан хазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа хафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллох хаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг…
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.
Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак!
« Oldingi 9 dan 1544 Keyingi »

1 0
Sharhlar yo`q