Mandat qachon chiqarkin
22 Аvg 2019   0   7   0   0
​МАНДАТ ҚАЧОН ЧИҚАРКИН?
Гоҳ йиғладик, гоҳ кулдик,
Тоқатни ҳам тоғ қилдик,
Сония ўтар йилдек,
Мандат қачон чиқаркин?
СМСлар мум ютган,
Клик бизни унутган,
Бизлар интиқиб кутган
Мандат қачон чиқаркин?
Мандат бугун чиқармиш,
Йўғ-ей индин чиқармиш,
Ҳамма ёқ эмиш-эмиш,
Мандат қачон чиқаркин?
Жуфтимни тоқ этди-ей,
Тоқатим тоғ этди-ей,
Уфф, чўзилиб кетди-ей,
Мандат қачон чиқаркин?
Жавоб чиқмасдан олдин,
Ҳамма бўлади "фолбин",
"Фол очмайсанми?", Ёлқин,
Мандат қачон чиқаркин?
Юрак ҳам така-пука,
Ҳее борига барака,
Айтинг, ДТМ ака,
Мандат қачон чиқаркин?
« Oldingi 48 dan 1569 Keyingi »

0 0
Sharhlar yo`q