...
2 Iyul 2019   0   14   1   0
ИЛТИМОС СИЗЛАРДАН
СУКМАНГ ОНАМНИ...
Майлига сиз мени аямай сўкинг,
Оғритиб танамни калхатдек чўқинг.
Мен хақда турли хил бўхтонлар тўқинг,
Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!!
Оналар оёғин остида Жаннат,
Бизларни боқиб у қилмайди миннат.
Онани эзозлаш биз учун суннат,
Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!!
Хохлангиз ортимдан ғийбатим қилинг,
Шоирмас оддий бир қул дея билинг.
Сочимни аямай битталаб юлинг,
Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!!
Меҳрибон мунисам мўътабар онам,
Хамиша у мени дейди бир донам.
Мен учун дунёда якка ягонам,
Илтимос сизлардан сўкманг онамни!!!
Розиман майлига ўтда куйдиринг,
Балчиқдан суғориб қорним тўйдиринг.
Минг азоб қийноққа солиб ўлдиринг,
Фақат ота онамни сизлар тинч қўйинг...
« Oldingi 6 dan 1515 Keyingi »

1 0
Bloger: KUMUSH
Sharhlar yo`q