Xalol va Xarom Xaqida
27 Iyun 2019   0   12   2   0
Ҳалол ва ҳаром ҳақида
Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди:
- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.
- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шундай.
« Oldingi 10 dan 1515 Keyingi »

2 0
Bloger: ___ B O Y ___
Sharhlar yo`q