ONAM BETOB BO‘LMASIN
25 Мay 2019   0   11   2   1
ОНАМ БЕТОБ БЎЛМАСИН
Ёлвораман Художон.
Мурғак бағрим этма қон.
Бугун,эрта,хеч қачон.
Онам бетоб бўлмасин.
Нола чекиб кўзда ёш.
Қолиб кетмай эгиб бош.
Рўмол яраш қалам қош.
Онам бетоб бўлмасин.
Кўкдан тушган Хурга хос.
Мехри миннатдан холос.
Сендан битта илтимос.
Онам бетоб бўлмасин.
Айёрлар ғоз юрганда.
Ёмон қандин урганда.
Шунча шумлар турганда.
Онам бетоб бўлмасин.
Асир этар кўнглим ғам.
Тамом бўлар шодли дам.
Хаққи жоним бўлса хам.
Онам бетоб бўлмасин.
Улсиз хамма урар дўқ.
Кунда кўксим тешар ўқ.
Сендан сақлар сирим йўқ.
Онам бетоб бўлмасин.
Байтим битдим ох ила.
Оқшом,тўлган мох ила.
Болам де,бошим сила.
Онам бетоб бўлмасин.
Ўтинаман Аллохжон.
Мурғак дилим этма қон.
Эрта,индин,хеч қачон.
Онам бетоб бўлмасин.
« Oldingi 84 dan 1571 Keyingi »

2 1
Bloger: KUMUSH
Sharhlar yo`q