Aqlli javob.
17 Мay 2019   2   12   3   0
Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди. Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга: - "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тшунарлими? - деб буйруқ берибди. Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди. Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди.
Ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изхор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.
« Oldingi 68 dan 1540 Keyingi »

3 0
Bloger: Lola Asadova
* Lola Asadova
Raxmat! smile