_Дард йиғилиб ...
17 Мay 2019   2   19   6   2
_Дард йиғилиб келса, қаватма
қават,
_Тақдир зарба берса, айламай
шафқат.
_Танда куч қолмаса, қолмаса
тоқат,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим,
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Орқадан дўстингиз ханжарин
санчса,
_Пишган хосилингиз тепкилаб
янчса.
_Ишонган инсонлар, турткилаб
қочса,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
_Яхшилик қилсангиз, биров
билмаса.
_Бошингиз чангаллаб, сочни
юлмасдан,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Баҳорда боғингиз, гулламай
қолса,
_Ёзда офтоб сизга, нур сочмай
қолса.
_Қишда қора булут, аримай
қолса,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Қувончу шодлик ҳам, ўткинчи
бунда,
_Тун ўрнини қуёш, олар ҳар
кунда.
_Қийналиб, қийналиб, кетсангиз
шунда,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Ойнинг ярми ёруғ, ярми
зимистон,
_Қуриган боғ бир кун, бўлади
бўстон.
_Дардингиз хаммага, қилмай
дастурхон,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик,
яхшиликкадир!
_Ҳар неда бир ҳикмат! Айтган
донолар,
_Сабр қилса олтин, келар
тиллолар.
_Тангрига ёлвориб, қилиб
дуолар,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг
дўстим.
_Хаммаси яхшилик,
яхшиликкадир..!
« Oldingi 46 dan 1518 Keyingi »

6 2
Bloger: KUMUSH
* KUMUSH
Lola Asadova, rahmat
* Lola Asadova
Ajoyib.