Farosatli styuardessa!
13 Мay 2019   2   12   0   0
Самолётда оқ танли аёлга ёнидаги ўриндиққа хабаш киши ўтириши ёқмади. Жирканиб кетди. Стюардессани чақириб:
- Кўриниб турибдики, сиз менинг ахволимни, ўтирган жойимни кўрмаяпсиз. Сизлар мени қора танли билан ёнма-ён ўтказиб қўйдинглар. Ва мен бундай хорликка розимасман. Бир дақиқа хам бу ёввойига чидолмайман. Хозироқ мени бошқа ўринга ўтказашингизни талаб қиламан.
Стюардесса деди:
- Кечирасиз хоним. Узр сўрайман. Тинчланинг, илтимос. Хамма ўриндиқлар банд. Бир нича дақиқа кутинг, мен бўш ўрин бор-йўқлигини қараб келаман.
Бир неча дақиқадан сўнг келиб:
- Хоним, тахмин қилганимдек эконом-класс ўриндиқларининг бўши йўқ экан. Бу хабарни капитанга етказдим. Бизнес-классда хам бўш ўрин йўқ. Аммо, биринчи-классда биттагина бўш ўриндиқ бор экан.
Йўловчи аёл бир оғиз гап гапиришга улгурмасидан стюардесса гапини давом этди:
- Ростини айтсам, эконом-класс йўловчиларини биринчи-классга ўтказиш бизда қатъиян тақиқланган. Лекин вазият тақазоси ва капитаннинг розилиги билан шуни айтиш мумкинки, хақиқатда хам бундай ёқимсиз шахс билан хамрох бўлиш инсонга йўл давомида машаққат туғдиради, - деди-да, қора танли кишига қараб:
- Жаноб, марҳамат қилиб нарсаларингизни олсангиз, мен сизни биринчи-классдаги ўрнингизга кузатиб қўйсам, - деди.
Бошқа йўловчилар бу воқеанинг гувохи бўлиб ўтиришганди. Стюардессанинг фаросати, ақли, олийжаноб ва хушфеъллиги, оқ танли хонимга гўзалча дашном берганидан мамнун бўлиб қарсақ чалишди.
« Oldingi 45 dan 1515 Keyingi »

0 0
Bloger: Lola Asadova
* Lola Asadova
Raxmat