Хоҳламайман, ...
11 Мay 2019   2   17   4   1
Хоҳламайман, Лайлидек севиб,
Ишқ куйида адо бўлишни.
Кўз ёзшларим юзимни ювиб,
Севгимдан ҳам жудо бўлишни.
Мажнун юрса саҳрода куйиб,
Мажнун каби ошиқ керакмас.
Юртдан кетса битта қизни деб,
Адо бўлса, юрак юракмас.
Севолмасман балки, Кумушдек,
Муҳаббат деб заҳар ютмасман.
Ёрни ўзим бахтли этай, лек,
Зайнабларга ташлаб кетмасман.
Нима бўпти Отабек дарди,
Наҳот икки аср битмаса.
Шуми энди йигитнинг марди,
Битта қизни бахтли этмаса.
Гўё Лайли Мажнундек бўлсин.
Чиндан севмоқ энди афсона.
Тўғри эмас ёрни деб ўлиш,
Ўзгаргандир балки замона.
Мен шундайин юракдан севай,
Дардимни ҳеч билмасин ўзга.
Майли менга бирор сўз деманг,
Лек, қаролманг бегона қизга.
« Oldingi 49 dan 1515 Keyingi »

4 1
Bloger: KUMUSH
* KUMUSH
Farid Xasanov, Rahmat
* Farid Xasanov
Чиройли йозилпти.койил