...
4 Мay 2019   7   27   6   1
Дунёга келишим кутиб интизор,
Кечалар оромсиз бўлиб бемадор,
Доимо жонини беришга тайёр,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!
Кеча-кундуз фақат ўйлар болам деб,
Яйрагин, яшнагин сенга олам деб,
Сенсан кўзимдаги нурли шуълам деб
Айтган ғамхўримдан бошқа ким ҳам бор!
Дуодан қўллари асло толмаган,
Ғийбатли гапларга қулоқ солмаган,
Беш маҳал намозни канда қилмаган,
Онамдан оқила бошқа ким ҳам бор!
Сўзлари ширинроқ ҳатто асалдан,
Ёмондан асрарди бизни азалдан,
Таърифин тополмадим ҳеч бир ғазалдан,
Онамдан дилбарроқ бошқа ким ҳам бор!
Жоним фидо бўлсин онам пойига,
Алишмайман қуёшга, ҳаттоки ойга,
Тортишса дейманки шарқироқ сойга:
Онамдан гўзалроқ бошқа ким ҳам бор!
Бошимга минглаган харсанг тушса ҳам,
Оналик меҳри бор митти қушда ҳам,
Ухласам айтаман ҳатто тушда ҳам,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!
« Oldingi 58 dan 1518 Keyingi »

6 1
Bloger: KUMUSH
* KUMUSH
Усмонкулов Элмурод, qoyel zo‘r
* Усмонкулов Элмурод
KUMUSH ,
Мехрибон, хушзабон, кунгли оппогим,
Сузлари шириндур, калби юмшогим,
Дилимга гам кайгу, урнашган оним,
Кунглимни кутарган мехрибон Онам,
Барчадан мехрибон,Фариштам Онам!
* --Муслима кизча--
Жуда тасирли шер екан менга йокди жуда.онадай мотабар зот йок бу дунйода
* qalbim ru qalbim ru
KUMUSH , qalbim ru
* KUMUSH
Усмонкулов Элмурод, Rahmat sizga yoqanidan hursandman
* Усмонкулов Элмурод
Тасирли шеър екан
* Усмонкулов Элмурод
Жуда Гузал шеър