Ўксинманг... Ҳ ...
23 Аpr 2019   3   19   7   0
Ўксинманг... Ҳеч қачон БАХТИМ кам дея,
Энди кўзда мудом армон, нам дея...!
Сиқилманг... бу дунё азал ғам дея,
СИЗ ҳали ҳаммадан БАХТЛИ бўласиз...!
Биламан, бу дунё - аслида бир кам,
Кимнинг кўкси тоғдек, кимнинг кўзи нам.
ВАҚТ барига малҳам, ВАҚТ олий ҳакам,
СИЗ ҳали ҳаммадан БАХТЛИ бўласиз...!
ВАҚТ ўтиб, шундайин замон бўлади,
Сувсиз сахроларда, уммон бўлади.
БАХТИНГИЗ, кимларгадир, АРМОН бўлади,
СИЗ ҳали ҳаммадан БАХТЛИ бўласиз...!
Бугун ортингиздан ҒИЙБАТ қиларлар, Оқни қора дея, ТУХМАТ қиларлар.
Кўрасиз... Эртага ХАСРАТ қиларлар,
СИЗ ҳали хаммадан БАХТЛИ бўласиз...!
« Oldingi 90 dan 1540 Keyingi »

7 0
Bloger: KUMUSH
* Jajji Malika
Рахмат манга ози хамма шерлариз блоглариз йокади
* KUMUSH
--Муслима кизча-- , sizga yoqanidan xursandman
* Jajji Malika
Рахмат .....щерлар учун