••• skunat •••
12 Fev 2019   0   5   0   0
ОНАМНИ
КУРГАНИ
БОРАМАН
Бозорга чикибди
кулупнай,
Етказди, Худодан
айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кургани
бораман.
Ишларим йулимни тусса
хам,
Пойимда тиканлар усса
хам,
Бир даста гул олиб булса
хам,
Онамни кургани
бораман.
Кирсам хам иккита нон
билан,
Багрига босади жон
билан,
Айтади: "Келдингми, жон
болам?"
Онамни кургани
бораман.
Булиниб, хар ким уз
йулига,
Ташладик келинлар
кулига,
Ялиниб яшар уз углига,
Онамни кургани
бораман.
Кийиниб, охорли,
саришта,
Бормайин эски, чанг
ковушда,
Сузлайин энг майин
товушда,
Онамни кургани
бораман.
Ичволиб, маст булиб
бормайин, Хайвондан
паст булиб бормайин,
Хит килиб юрагин
ёрмайин,
Онамни кургани
бораман.
Куйдирги фарзандин
догида,
Синмасин кариган
чогида,
Эъзозлай жонининг
согида, Онамни кургани
бораман.
Утирай бемалол, ёзилиб,
Колмасин ташвишим
сезилиб,
Юрмасин юраги эзилиб,
Онамни кургани
бораман.
Айтмайин боламнинг
гамини,
Билдирмай рузгорим
камини,
Учирмай юрагин
шаъмини,
Онамни кургани
бораман.
Акамнинг яхшисин
оширай,
Укамнинг айбини
яширай, Кувнатиб
мехрини тоширай,
Онамни кургани
бораман.
Уй талаш-мол талаш
килмайин,
"Унга куп, менга оз"
демайин,
Бошини огритиб
келмайин,
Онамни кургани
бораман.
Эркалай: "Оймомам,
узимни,
Кувнатиб турасиз
кузимни",
Кулади эшитиб сузимни,
Онамни кургани
бораман.
"Хаммадан гузалсиз", деб
атай, Сулиган рухини
яшнатай,
Кулдириб-кулдириб,
яйратай,
Онамни кургани
бораман.
Нурланиб кайтаман
ёнидан,
Куч олиб жисмию
жонидан,
Кузатар кулиб,
айвонидан,
Онамни кургани
бораман.
Ушадир, Мархабо,
давлатим,
Энг гузал фарзим-у
суннатим,
Оёгин остида жаннатим,
Онамни кургани
бораман.
« Oldingi 166 dan 1567 Keyingi »

0 0
Sharhlar yo`q