yurak siniqlari ......
6 Yan 2019   0   5   0   0
Унинг яна юраги ғашланди. Кўксини нимадир куйдирди. Шу пайт эрининг телефони жиринглади. Аёлнинг тилка вужуди жамланиб, қулоққа айланди, гўё. Шамсиддин эса катта, юпқа, ялпоқ телефони устида бармоқ юрғизаркан, оғзини очмасдан димоғида кулди.
Мухлисадан ҳам яқинроққа айланган ҳамроҳини қулоғига босганида ҳам ўша ҳолда ҳирингларди. Аёл ётоққа кираётган киши бўлди-да, телевизорга рўпара ўтирган эрининг орқа томонига ўтиб, қотиб турди. Эркак буткул унга бепарво. Дунёда фақат телефондаги суҳбатдоши ва ўзи бордек. Ҳамон бир сўз айтмай, оғзини ҳам очмай кулади холос. Бу Мухлисани баттар эзади.
"Ҳозир бораман-у, телефонини қўлидан юлқиб олиб, отиб юбораман! Йўқ, аввал экранига қарайман. Ким экан?”
У хаёлини кўз ўнгида жонлантириб, ўзини йўқотди.
Юраги бўғзида ураяптими, нима бало? Ҳали эри томон бир қадам ҳам ташлагани йўқ-ку! Ундай қилолмайди...
Ётоқ каравоти томон қадам ташларкан, ўзини беҳол сезди. Ҳали каравотга етмай туриб, қадди букилди. Қўлини чўзиб, каравотга таянганча оҳиста ўтираркан, ўзини эскирган, қуввати тугаган, кераксиз соат батарейкасидек ҳис қилди. Олиб келинган чоғида авайлаб соатга жойланган, соатнинг "чиқиллаши”дан қувониб, эҳтиёткорона тепага осилган, энди янгиси келганида унга умуман ачинмасдан, ўйламай, бепарво улоқтирилган батарейка...
Уни ҳам яроқсизга чиқариб, бир четга отишди.
Мухлисанинг йиғлагиси келди. Боя томоғига қадалган юрак энди олов каби куйдира бошлади. Унинг ҳолини янада абгор қилишга урингандек эри қувноқ овозда деди:
— Қанақа кафе? Ресторанда ўтирамиз.
— Совға ҳам бўлади. Совға олмай бўладими? — эрининг бу гапидан сўнг унинг танасини жон тарк этаётгандек, секин ўринга чўзилди.
—Ўйлаб кўрамиз, балки у ёқ-бу ёққа ҳам борармиз. Ҳозир ҳамма ресторанга боришдан аввал шаҳар айланаётган экан-ку!
— Юрагида муҳаббати борлар нима қиларкан? — шу гап оғзидан чиқиши билан баралла қийқирди эри.
— Анвар синфдошим бор-ку, ўша... — деди Шамсиддин гаплашиб бўлгач, Мухлисага қараб. — Эртага кўришайлик деяпти.
— Эсимда. Аниқ ўқийман! Худди аввалгидек: "Кеча келгумдир дебон, ул сарви гулрў келмади...” — Шамсиддин ғазалнинг бир байтини шунчалар чиройли ўқидики, Мухлиса аввал сира эшитмаганди.
— Қайсини? Ў-ў-ў, уни севаман! Ҳозир ҳам севаман: "Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур...” Ўқийман, ўша куни иккаласини ҳам ўқийман!
— Ойи, биз келдик. Мана, олиб келдик, — катта ўғлининг овозидан аёл сергак тортди.
— Ойи, кўрмайсизми? — кичик ўғлининг қизиқувчанлиги тутганини пайқаган она ўрнидан қўзғалди.
— Очайми? — катта ўғли қўлидаги қутига ишора қилди.
— Бу жуда катта экан-а, ойи? — кичкинаси акасига янада яқинлашди. — Энди сочингиз бир дегунча қурийди. Қаранг, тугмалари ҳам кўп экан...
— Ичкарига қўй, — деди-ю, эрига юзланди: — Овқат сузайми?
— Ойинг роса оч қолибдими? — ўғилларига қараб кулди Шамсиддин. — Ё жаҳл ари чақдими?
— Ҳеч ким жаҳл арини чақиргани йўқ! — деди кичкина ўғли.
— Ҳеч нарса чаққани йўқ, мени! — косасидан кўз узмай деди Мухлиса. — Мен ўзимни арига чақтириб, қараб ўтирадиган ёшдан ўтганман...
— Олдик, аскарлар! Бугун бизам қўмондондан илтифот кутмаймиз! — тағин кулди эри. — Чунки қўмондоннинг ўзи бўридек оч экан...
— Муси, — деди охири ҳар доимгидек эркалаб. — Қўлимни боғлаб қўй!
— Айтган соч қуритгичингни олиб келмабдими, жаҳлинг чиқди... — хотинининг дил туғёнларидан бехабар эр сабабни бошқа томондан қидирди.
— Ёқди, — наридан бери эрининг бармоғини бойлашга киришди аёл.
— Мус-и-и, мактабни битирганимизга йигирма йил бўлибди. Қара, йигирма йил! Болалар тайёргарликни бошлаб юборишди. Кафеда нишонлаймиз, дейди. Нима бор кафеда? Ресторан гаплашамиз, дедим. Устозларга совға ҳам олиш керак. Тўғрими? Яхшилаб бойла, Муси... Ҳар куни битта синфдошим телефон қилади. Бир-биримизни йўқламай қўйгандик. Мана, юбелей баҳона қўнғироқлашиб, болаликка қайтгандек бўляпмиз. Адабиёт ўқитувчимизга менинг ғазал айтишим ёқарди. Айниқса, Навоий ғазаллари... Йигирма йилликда айтсамми, деяпман. Болалар айт, деяпти. Ҳеч ким кулмас, а? Davomi bor...
« Oldingi 217 dan 1567 Keyingi »

0 0
Sharhlar yo`q