Тилайман эй д ...
24 Sen 2018   1   10   1   0
Тилайман эй дўстим, ҳар қандай дамда,
Номарду-нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.
Мехридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю-онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.
Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Хар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.
Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар.
Гоҳида йўқотдик, гоҳ о тутдик зар,
Ажал қачон келар бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин.
Мол давлат ўткинчи, келиб кетади,
Омадинг кулса дўст тўлиб кетади,
Қоқилсанг устингдан кулиб кетади,
Яшашга нисбатан шаштинг тушмасин...
« Oldingi 491 dan 1567 Keyingi »

1 0
Bloger: Fariwtam Onam
* Zarafshon H
Ajoyib ekan rahmat meng juda yoqdi